ЕЧЛ 1/4 финалининг барча иштирокчилари аниқ бўлди

Спорт

image

14 мартга ўтар кечаси футбол бўйича Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) 1/8 финалининг охирги жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Мадридда Миланнинг “Интер” клубини қабул қилган “Атлетико” 2:1 ҳисобида зафар қучди, бироқ икки ўйин натижасига кўра дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида мадридликларнинг қўли баланд келди.

Германиянинг “Боруссия” клуби ўз уйида Нидерландиянинг ПСВ жамоаси билан баҳс олиб бориб, 2:0, икки ўйин натижасига кўра эса 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/4 финалга йўл олди.

1/4 финалнинг барча иштирокчилари:

“Реал”;

“Манчестер Сити”;

“Барселона”;

“Атлетико”;

“Арсенал”;

ПСЖ;

“Бавария”;

“Боруссия”.

Турнирнинг чорак финал баҳсларига эртага, 15 март куни қуръа ташланади. Қуръа ташлаш маросими Швейцарияда Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Европа Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг