Яширин тўй: Роналду ким билан “турмуш қурди”?
Спорт
−
24 Ноябрь 2019
27910Италия оммавий ахборот воситалари “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду уйлангани ҳақидаги маълумотни қизғин муҳокама қилмоқда.
Бу шов-ўувли хабар Италиянинг Novella 2000 журнали томонидан кўтарилди. Унда Роналду севгилиси, испаниялик модель Жоржина Родригес билан яширинча турмуш қургани хабар берилган.
Гап шундаки, тўй Марокашда ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди ва испаниялик модель футболчи мулкнинг бир қисмини бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Тўйни Роналдунинг дўсти марокашлик ММА жангчиси Бадр Хари ташкиллаштирган.
“Ювентус” супер юлдузининг мухлислари унинг спорт ҳаёти, шу жумладан унинг клубдан кетиши ёки фаолиятини якунлаши ҳақида ҳар хил миш-мишлардан аллақачон зериккан. Очиғини айтганда, ҳужумчининг олтинчи “Олтин тўп” олиш имконияти унчалик юқори эмас.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси