“Яшил” ва “сариқ” ҳудудлар орасида поезд қатнови тикланади

Жамият

image

Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ “яшил” ва “сариқ” ҳудудлар орасида поезд қатновини тиклашга рухсат берилди.

Фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги ПОЕЗДЛАР ҚАТНОВИ тикланишига рухсат берилди:

•    Тошкент - Бухоро - Тошкент;
•    Тошкент - Термиз - Тошкент;
•    Тошкент - Хива - Тошкент;
•    Тошкент - Нукус - Тошкент;
•    Андижон - Хива - Андижон;
•    Андижон - Бухоро - Андижон;
•    Андижон - Термиз - Андижон.

Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

Эслатиб ўтамиз, 15 июндан Ўзбекистонда халқаро авиақатновлар қисман тикланяпти. Махсус комиссия қарори билан хорижга чиқиши мумкин бўлган ўзбекистонликлар белгиланди. Бундан ташқари хориждан келаётганларни карантинга олиш тартиби тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг