Яшил майдон ижодкори билан хайрлашув. Дунё футболи Беккенбауэр вафотидан қайғуда қолди

Спорт

image

Кеча, 8 январь куни афсонавий немис футболчиси Франц Беккенбауэр 78 ёшда вафот этди. 

Фаолияти давомида немис футболчиси кўплаб жамоавий ва индивидуал совринларни қўлга киритди. У 1972 ва 1976 йилларда Европанинг энг яхши футболчиси учун “Олтин тўп” билан тақдирланган. Франц ўз даврининг энг яхши футболчиларидан бири ва бутун жаҳон футболи афсонаси эди. 

Афсонанинг вафоти муносабати билан таниқли шахслар ва клублар ҳамдардлик билдириб, Беккенбауэрнинг яқинларига таъзия изҳор қилди.

Ҳатто спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси ҳам ҳамдардлик билдиришни унутмади. 

“Бавария”

“Бавария” дунёси энди аввалгидек эмас – тўсатдан қоронғи, сокин, камбағалга айланди: Германия рекордларининг “император”и Франс Беккенбауэр учун қайғудамиз, усиз “Бавария” ҳеч қачон ҳозирги даражасига чиқа олмасди”.

“Барселона”

“Барселона” клуби бугун 78 ёшида бизни тарк этган жаҳон футболи афсонаси Франс Беккенбауэрнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиради”.

“Манчестер Юнайтед”

“Бавария”даги ҳамкасбларимизга чин дилдан ҳамдардлик билдирамиз, чунки биз ҳақиқий буюк Франц Беккенбауэрни йўқотганимиз учун қайғудамиз”.

Adidas

“Франц Беккенбауэр: футбол ижодкори, у ўз маҳоратини чиройли ўйиннинг романтик матосига нафис чиза олган шахс”.

Шунингдек, “Реал”, “Ливерпул”, “Бенфика”, “Аякс”, “Атлетик” ва бошқа бир қатор клублар немис футболчисининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Реал Бавария Олтин тўп Франц Беккенбауэр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made