Япониянинг жануби-ғарбида вулқон отилди
Олам
−
17 Сентябрь 2021
3250Бугун, 17 сентябрь куни Япониянинг жануби-ғарбий Суваносэ оролида вулқон отилди. Бу ҳақда Япония Миллий метеорология бошқармаси маълумотларига асосланиб, ТACC хабар бермоқда.
Кратердан 1 км радиусда вулқон жинсларининг чиқиши қайд этилган. Сейсмологлар оролда вулқон ҳаракатининг давом этиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирмоқда. Шу сабаб туманда 5 балли шкаладаги хавфнинг учинчи даражаси эълон қилинган. Бу эса aйни вақтда оролга камида 2 км масофагача яқинлашиб бўлмайди деганидир.
Ҳозирда қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаган. Энг яқин қишлоқ оролдан 4 км узоқда жойлашган. Унда 80га яқин одам истиқомат қилади.
Маълумот ўрнида, Суваносе-Кагосима – Кагосима шаҳридан 230 км жануби-ғарбда жойлашган кичик орол. У ерда охирги марта вулқон июн ойида отилган.
LiveБарчаси