Япониянинг жануби-ғарбида вулқон отилди

World

image

Бугун, 17 сентябрь куни Япониянинг жануби-ғарбий Суваносэ оролида вулқон отилди. Бу ҳақда Япония Миллий метеорология бошқармаси маълумотларига асосланиб, ТACC хабар бермоқда

Кратердан 1 км радиусда вулқон жинсларининг чиқиши қайд этилган. Сейсмологлар оролда вулқон ҳаракатининг давом этиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирмоқда. Шу сабаб туманда 5 балли шкаладаги хавфнинг учинчи даражаси эълон қилинган. Бу эса aйни вақтда оролга камида 2 км масофагача яқинлашиб бўлмайди деганидир.

Ҳозирда қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаган. Энг яқин қишлоқ оролдан 4 км узоқда жойлашган. Унда 80га яқин одам истиқомат қилади.

Маълумот ўрнида, Суваносе-Кагосима – Кагосима шаҳридан 230 км жануби-ғарбда жойлашган кичик орол. У ерда охирги марта вулқон июн ойида отилган.
 


Tags

Rate Count

52

Rating

3

Rate this article

Share with your friends