Япониянинг Кюсю оролида зилзила. У ерда атом электр станцияси бор
Олам
−
10 Май 2019
4758Япониянинг Кюсю оролида зилзила. У ерда атом электр станцияси бор
Зилзилада қурбонлар йўқ, бироқ аҳоли цунами хавфидан огоҳлантирилмоқда
Жума тонгида Кюсю оролининг жанубий-шарқида кучи 6.3 магнитудали ер қимирлаши кузатилган. NHK телеканалининг хабарига кўра, аҳоли зилзила қайта содир бўлиши мумкинлиги ва цунами хавфидан огоҳлантирилмоқда.
Кунчиқар юрт оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, ҳозирча ер қимирлашидан зарар кўрганлар тўғрисида ахборот келиб тушмаган. Маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам қутқарув хизматига бу борада мурожаат қилишмаган.
Зилзила эпицентри ҳисобланган Кюсю оролида атом электр станцияси мавжуд. Kyushu Electric Power энергетика компанияси вакилининг NHK телеканалига берган маълумотига кўра, табиат ҳодисаси туфайли атом электр станциясига ҳеч қандай зарар етмаган ва хавф кузатилмаяпти.
LiveБарчаси