Япониянинг ички қарзи тарихда илк бор 1000 трлндан ошди
Олам
−
11 Май 2022
7498Япониянинг йиғилган солиқлар ҳисобидан тўланиши керак бўлган “узоқ муддатли қарз” деб аталадиган ички қарзининг ҳажми тарихда биринчи марта 1000 триллион иендан (қарийб 7,69 триллион доллар) ошди. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълумотлари дарак беради.
Таъкидланишича, ўтган молиявий йил охирида бу қарз 1017 триллион иенни (7,82 триллион доллар) ташкил қилган. Давлатларнинг узоқ муддатли мажбуриятларининг ўсиши 18 йилдан буён давом этмоқда, бироқ бу миқдор биринчи марта 1000 триллиондан ошган.
Қайд этилишича, агар бу қарз мажбуриятларига инвестицион қарзлар ва одатда бюджетдаги маблағларнинг ҳозирги тақчиллигини тўлдириш учун фойдаланиладиган қисқа муддатли кредитлар қўшилса, Японияда ички давлат қарзининг умумий миқдори 1241 триллион (9,55 триллион доллар)ни ташкил этади.
LiveБарчаси