Японияда идиш кўринишидаги кондиционер яратилди
Технология
−
02 Май 4709 1 дақиқа
Япониянинг Thanko компанияси янги фойдали нарса – USB орқали қувватланадиган ва мураккаб ўрнатишни талаб қилмайдиган ихчам кондиционерни тақдим этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Ташқи томондан, қурилма шиша идишга ўхшайди ва уни исталган жойга қўйиш мумкин.
Қурилманинг ичида совутгичли махсус “канистр” мавжуд.
Фақат картрижни музлатгичга 20 дақиқага қўйиб олиб, сўнг кондиционерга жойлаш кифоя. У тўғридан тўғри фойдаланувчининг ўзига ёки ҳароратни пасайтириш керак бўлган жойга йўналтирилиши мумкин.
Thanko'нинг фикрича, кондиционер ичидаги совутгич 6 соат давомида паст ҳароратни сақлаб туриши мумкин.
Кондиционер 3 та қувват режимини қўллаб-қувватлайди, фақат кабель орқали қувватланади (батареясиз) ва оғирлиги 2,5 килограммни ташкил қилади. Ичкарида чанг фильтри ўрнатилган. Қурилманинг ўлчамлари 445 х 420 х 625 мм. Ушбу мўжизавий кондиционернинг нархи 6900 иен (618 минг 585 сўм). Савдолар Японияда жорий йилнинг 19 апрелидан бошланган.