Япониялик онахон умр кўриш давомийлиги бўйича дунё рекордини янгилади

Саломатлик

image

Сайёрамиздаги энг узоқ умр кўрган япониялик онахон Канэ Танака умр кўриш давомийлиги бўйича олдинги рекордни янгилади. Бугун, 19 сентябрь куни у 117 ёшу 261 кунлик бўлди. Бу ҳақда “World Journal” маълумот берди

Аввалги рекордни ўтган йили 117 ёшу 260 кунлигида вафот этган япониялик Наби Тадзиме эгаллаган эди.

Канэ Танака 1903 йил 2 январда Фукока шаҳрида туғилган. Ҳозир у қариялар уйида яшайди. 

Япония аҳолиси узоқ умр кўриш бўйича дунё рейтингининг энг юқори поғоналаридан мустаҳкам ўрин олган. Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда 100 ёшдан ошган 80 мингдан ортиқ киши бор, уларнинг 88 фоизини аёллар ташкил этади. 1963 йилда Японияда бундай кишилар 153 нафар бўлган, 1981 йилга бориб 1000 кишига етган, 1998 йилда эса 10 минг кишини ташкил этган. 

Жорий йилнинг февраль ойида Гиннесс рекордлари китобига кўра дунёдаги энг кекса одам, Япониянинг Ниигата префектурасида яшовчи, 112 ёшли Титэцу Ватанабэ вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония

Баҳолаганлар

815

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг