Япониялик миллиардер Ойга саёҳат қилишни хоҳловчиларни қидирмоқда

Технология

image
0:00
0:00
download

Япониялик миллиардер, ZOZOTOWN кийим-кечак компаниясининг асосчиси Юсаку Маэдзава ўзи билан бирга Ой атрофида саёҳат қилишга бориш учун тайёр 8 кишилик жамоани чорламоқда. Бу ҳақда у Youtube каналида маълум қилган. 

Парвоз Starship SpaceX космик кемасида 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган. 

Парвоз билан боғлиқ барча харажатларни миллиардернинг ўзи қоплайди. 

Парвоз қилишни хоҳловчиларнинг аризалари жорий йилнинг 14 март куни Токио вақти билан 23:59 гача қабул қилинади. 

Таъкидланишича, кемадан жой олишни хоҳловчи даъвогарлар иштирокчининг бошқа экипаж аъзоларига қандай фойдаси тегиши, парвоз уларнинг фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши ва у қандай қилиб бутун инсоният учун фойдали бўлиши мумкинлиги ҳақида гапириб бериши керак. 

Ойга саёҳат уч кун давом этади ва унинг нариги томонига бурилиб, орқага қайтиш учун яна уч кун керак бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ой саёҳат

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг