Япониядаги 7 балли зилзила бўйича янги тафсилотлар эълон қилинди

Олам

image

Аввалроқ Японияда 7,1 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Мамлакат бўйича 30 киши ҳодиса оқибатида жароҳат олган. 

Айни пайтда маҳаллий ҳокимият органлари қурбонлар тўғрисида маълумот йиғмоқда. Фукусима ва Мияги префектураларида ҳам бир нечта ёнғин содир бўлган ва ёнғин хизмати ҳозирда ушбу маълумотларга аниқлик киритмоқда.

Фукусима префектурасининг Иваки шаҳридан Япония жамоат телевидениесининг жонли кадрларида маҳаллий савдо марказининг Синган ойналари акс этган. Савдо дўконларининг кўпчилигининг токчалар кўчиб тушган.

Мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг Бош котиби Катсунобу Като фавқулодда матбуот анжуманида илгари эълон қилинган цунами огоҳлантириши бекор қилинганлигини айтди. Бундан ташқари, Като маҳаллий аҳолини тинчланишга чақирди ва мамлакат ҳукумати табиий офат оқибатларини минималлаштириш учун барча чораларни кўраётганини таъкидлади. 

Бош вазир Ёсихидэ Суганинг офисида инқирозга қарши штаб иш бошлади, Япония ҳукумати раҳбарининг ўзи ҳам, кабинетнинг бошқа аъзолари сингари воқеа жойига етиб келган. Вазирлар Маҳкамасининг Бош котиби маҳаллий аҳоли зудлик билан мавжуд вазият тўғрисида маълумот олишига ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

237

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг