Японияда етти йил ичида биринчи марта “свет”ни тежаш режими жорий қилинди

Олам

image

Япония ҳукумати етти йил ичида биринчи марта энергия тежаш режимини жорий этиб, аҳоли ва корхоналарни ёз учун истеъмолни оқилона камайтиришга чақирди. Бу ҳақда “Kyodo” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Сўнгги пайтларда мамлакатда иссиқ ҳаво ўрнатилмоқда, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 35 даражага етди. Шу сабабли электр энергиясига бўлган талаб ошган, бироқ айни пайтда етказиб беришни ошиши, шунингдек иссиқликнинг пасайиши кутилмаяпти”, дейилади хабарда.

Энергияни тежаш талабига иссиқ уришининг олдини олиш учун кондиционерлар ва бошқа электр жиҳозларидан фойдаланишни тақиқлаш ва чеклаш кирмайди. Аммо иккиламчи мақсадларда, яъни реклама белгилари, дўконларни ортиқча ёритиш ва витриналарни ёритиш, техника дўконларида телевизорларни мақсадсиз ёқиб қўйиш учун электр энергиясини сарфлаш мумкин эмас. 

Япония пойтахти ва бошқа саккизта префектурада жорий йилнинг 27 июнь кунидан бошлаб тўрт кун давомида июнь ойи учун ғайритабиий иссиқлик кузатилди ва электр тармоқларидаги юкланиш ҳақида аҳолига огоҳлантириш берилди. Шу кунларда ушбу зонанинг бир қатор ҳудудларида 40 даражагача ҳарорат қайд этилган. Кеча, 30 июнь куни Токиода июнь ойи учун рекорд бўлган 36 даражадан юқори ҳарорат кузатилди.

Энергия нархининг ошиши, энергиянинг “тоза” турларига ўтиш режаларини инобатга олган ҳолда, иссиқлик электр станцияларининг қисқариши, электр энергияси таъминоти барқарорлигидан хавотирлар кучайиши фонида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келди.

Япония Иқтисодиёт вазирлиги 2011 йилдан бери биринчи марта жорий йилнинг ёз мавсумида прогноз қилинаётган энергия танқислиги сабабли мамлакатда энергия истеъмоли даражаси ҳақида ҳисобот бера бошлади.

Келгуси ҳафта учун маълумотлар жума кунлари чиқарилади. Бу амалиёт олдин фақат 2011 йилда, кучли зилзила ва цунамидан сўнг, "Фукусима-1" АЭСда авария содир бўлган ва мамлакат электр энергиясининг учдан бир қисмини таъминлайдиган барча атом электр станциялари тўхтатилганда амалга оширилган. Электр таъминоти ҳолати тўғрисида хабар бериш энергияни оқилона тежашга ёрдам бериши кутилмоқда.

Ёз мавсумида ҳарорат кўтарилиши туфайли, анъанавий равишда иш жойлари, уй, транспорт ва дўконларда кондиционерларнинг ишлаши учун зарур бўлган электр энергияси фаол истеъмол қилинади. Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, ҳарорат ўзгармаса, мамлакатни электр энергияси билан таъминлашда катта қийинчиликлар юзага келади.

Ойнисахон Абдуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Япония

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг