Японияда тўфон: 50 киши жароҳатланди, 4 киши изсиз йўқолди
Олам
−
07 Сентябрь 2020
4939Япониянинг жануби-ғарбий қисмида кеча мамлакатни босиб ўтган кучли "Ҳайшен" тайфуни зарбаси натижасида камида 52 киши жароҳат олди. Бу ҳақда бугун, 7 сентябрь "KYODO" агентлиги маълум қилди.
Тропик бўронни олиб келган кучли ёмғир Миязаки префектурасида кўчкиларни келтириб чиқарди. Натижада тоғли ҳудуддаги битта уй вайрон бўлган. У ерда бўлган тўрт киши, шу жумладан икки Вьетнам фуқароси бедарак йўқолган деб хабар берилмоқда.
Кюсю оролининг жануби-ғарбий қисмида электр узилишлари сабабли, ҳозирда 350 мингга яқин уй электрсиз қолмоқда. Эрталаб 100 мингга яқин электр таъминоти тикланди. Тахминан 4,5 миллион аҳолиси бўлган бир қатор ҳудудларга эвакуация қилиш бўйича кўрсатмалар берилган.
Ҳозирда "Ҳайшен" тайфуни Япониядан Корея яримороли томон 11 м/с тезликда ҳаракатланмоқда. Зилзила эпимарказида шамол тезлиги 60 м/с га етади. Япониянинг жануби-ғарбий қисмида бўрон туфайли 7 сентябрь куни 200 мм дан ортиқ ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳайшен мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги об-ҳавога ҳам таъсир кўрсатди: Токиода эрталаб кучли шамол эсди ва вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Бош вазир Синдзо Абэ кеча, 6 сентябрь куни Ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишини ўтказди ва унда маҳаллий аҳолини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча чораларни кўришни буюрди.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳайшен” супертўфони шимолроққа, Россиянинг шарқий чеккаси бўлган Владивостокка томон ҳаракатлана бошлагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь