Японияда самолёт тўқнашуви бўйича тергов бошланди
Олам
−
03 Январь
7116Япония расмийлари пойтахтнинг Ханэда аэропортида икки самолётнинг тўқнашуви юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда "Kyodo" агентлиги хабар берди.
Агентлик хабарига кўра, қирғоқ қўриқлаш самолёти экипажи ва диспетчерлар ўртасидаги суҳбатлар ёзувлари ўрганилган.
Аниқланишича, DHC-8 экипажига учиш-қўниш йўлаги яқинидаги ушлаб туриш ҳолатига ўтиш, лекин унга кирмаслик кўрсатмаси берилган.
Жорий йилнинг 2 январь куни Саппородан Токиога йўл олган JAL (Japan Airlines Co) самолёти зилзиладан жабрланган ҳудудларга гуманитар ёрдам етказаётган DHC-8 самолёти билан қўниш вақтида тўқнашиб кетганди. Тўқнашув иккала самолётда ҳам ёнғинга сабаб бўлган. Оқибатда DHC-8 экипажининг беш аъзоси ҳалок бўлган, учувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
JAL самолёти йўловчилари – 367 киши эвакуация қилинган, 17 киши, жумладан экипаж аъзолари яраланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь