Японияда салкам 5 балли зилзила содир бўлди

Олам

image

Япониянинг Ибараки префектурасида (Токио шимолида) 4,8 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Япония метеорология агентлиги хабар берди.

Зилзила бугун, 16 март куни маҳаллий вақт билан соат 04:56 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Ибараки префектурасининг жанубида, 50 км чуқурликда жойлашган.

Хабарларга кўра, цунами хавфи эълон қилинмаган.

Охирги марта силкинишлар Японияда 14 март куни Кумамото префектурасида, 10 км чуқурликда қайд этилганди. Унинг магнитудаси 4.4 баллни ташкил этган. Шунингдек, 9 март куни Мияги префектураси яқинида 80 км чуқурликда 4.8 балли зилзила содир бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 февраль куни Японияда 7,1 балли зилзила содир бўлганди.

Кейинчалик ундан жабрланганлар сони 100 дан ортгани ҳақида хабар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг