Японияда ноодатий вазир лавозими пайдо бўлди
Олам
−
12 Февраль 2021
5697Японияда ёлғизлик масалалари бўйича вазир лавозими пайдо бўлди. Бу ҳақда Ҳудудларни тиклаш бўйича вазир Тэцуси Сакамотонинг баёнотига асосланиб хабар берилган.
Унинг сўзларига кўра, бугун, 12 февраль куни Япония Бош вазири Йошиҳиде Суга Сакамото билан учрашган ва унга ўз лавозимини ёлғизлик масалалари бўйича вазир лавозими билан бирлаштиришни буюрган.
"Суганинг бу қарорга келишига ўз жонига қасд қилишнинг кўпайиши ва коронавирус туфайли юзага келган бошқа муаммолар сабаб бўлган", дея тушунтирган Сакамото.
Маълумот ўрнида, 2020 йилда Японияда 11 йил ичида биринчи марта ўз жонига қасд қилиш сони ўсган. Ўсиш 3,7 фоизни ташкил этган. Мамлакатнинг 20 минг 900 нафар фуқароси ўз ихтиёри билан ҳаётдан кўз юмган.
LiveБарчаси