Японияда номаълум шар топилди

Олам

image

Япониянинг Токуношима ороли соҳилидаги ғордан диаметри тахминан бир ярим метр бўлган шар топилди. Бу ҳақда Япониянинг MBC телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 февраль куни маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига номаълум шар топилгани ҳақида хабар берилган, бироқ 1 мартгача уни текшириш имкони бўлмаган. Кагосима префектураси полицияси шарни текшириб, унинг ичи бўш экани ва портлаш хавфи йўқлигини маълум қилган.

Шунингдек, маҳаллий маъмурият мутахассислари бу шар бир ҳафта олдин Япониянинг бошқа префектураси Сидзуокада топилган нарсага ўхшаш эканини айтган. Ғордан олинган кадрларда ҳам шарнинг занг билан қопланганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, жорий йилнинг 25 февраль куни Японияда, Ҳамамацу шаҳрининг Цубоя туманидаги пляжда маҳаллий аҳоли вакили томонидан номаълум шар топилган. Кейинчалик шаҳар маъмурияти вакиллари бу металдан ясалган буюм эканини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония номаълум шар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг