Японияда кўчки хавфи туфайли 70 000 дан зиёд одам эвакуация қилинди
Олам
−
01 Июль 2020
4077Япониянинг Кюсю оролида жойлашган Кагосима шаҳрида кўчки хавфи юзага келгани боис 70 000 дан зиёд одамни эвакуация қилиш бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти сайтида хабар берилди.
Бу таҳдид кучли ёмғир туфайли юзага келмоқда. Кексалар ва ногиронларни аллақачон шаҳардан эвакуация қилиш бошланган.
Япониянинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида кучли ёғингарчилик кузатилмоқда. Бу дарёларнинг тошиши ва кўчкиларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, Кагосима шаҳри жойлашган Кюсю оролининг жанубий қисмида кунига 200 миллиметргача ёғингарчилик кутилмоқда.
Бундан ташқари, ҳокимият одамларни хавфсиз эвакуация қилиш мақсадида ҳарбийлар хизматидан ҳам фойдаланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.
LiveБарчаси