Японияда G7 саммитида нималар муҳокама қилинади?

Олам

image

Бугун, 19 май куни эрталаб Япониянинг Хиросима шаҳрида G7 саммити очилди. Расмий дастур 1945 йилда Америка атом бомбаси портлаши қурбонлари хотирасига бағишланган Тинчлик боғига ташриф билан бошланди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Айтилишича, Украинадаги уруш 21 майга қадар давом этадиган музокараларнинг асосий мавзуси бўлади. Дунёнинг етти йирик демократик саноат давлати – АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия ва Канада етакчилари ҳамда Европа Иттифоқи вакили Украинага қарши тажовузкорлиги учун Россияга янги санкцияларни муҳокама қилади.

“G7’нинг барча аъзолари янги санкциялар жорий этишга ва экспорт назоратини кучайтиришга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳамкорлар нима қилаётгани ҳақида батафсил гапирмайман, аммо Қўшма Штатлар ўзининг муҳим чора-тадбирлар пакетини тақдим этади”, дейди АҚШнинг юқори мартабали вакили. 

Шунингдек, давлат ва ҳукумат раҳбарлари Украинага кейинги ҳарбий ёрдамни ҳам муҳокама қилади. Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Шарль Мишелнинг сўзларига кўра, учрашув мавзуларидан бири Украинага F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўлади. 

Бундан ташқари, саммитдан Хитойнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги интилишларига қарши туриш масаласига ҳам жавоб бериш мақсад қилинган. Йиғилиш иштирокчилари жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазият ва иқлимни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш ниятида.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг маълум қилишича, бугун, 19 май куни саммитнинг учта иш сессияси бўлиб ўтади. Улардан бири Украина мавзуларига бағишланади. Шунингдек, саммит кун тартибида жами ўнта сессия ва турли ён тадбирлар мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония G7 саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made