Японияда COVID-19 кўпайишини блоклайдиган препарат аниқланди
Олам
−
13 Апрель 2020
11646Япониялик олимлар COVID-19 кўпайишини блоклаб ташлайдиган янги препаратни аниқлашди. Бу ҳақда bioRxiv порталида хабар берилди.
Улар тақдим этган маълумотларга кўра, нелфинавир дори воситаси худди ана шундай хусусиятга эга. Ушбу препаратдан ОИТСни бошқа дорилар билан бирга даволашда фойдаланилади.
Шифокорлар тадқиқот давомида препаратни қўллашди ва COVID-19 патогенининг репликация фаоллигининг пасайишига гувоҳ бўлишди.
Бироқ олимлар коронавирус инфекциясига қарши расмий воситалар йўқлигини маълум қилди. Шунинг учун антивирал препаратларни синовдан ўтказишни давом эттириш кераклигини таъкидлашди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга 7 370 нафар одам чалинди. 784 бемор шифо топган бўлса, 123 киши вафот этди.