Японияда Бош вазир нутқ сўзлаётган жойда портлаш содир бўлди (видео)
Олам
−
15 Апрель 2023
16601Бугун, 15 апрель куни Япония ғарбидаги Вакаяма шаҳрида Бош вазир Фумио Кисида омма олдида нутқ сўзлаётган жой яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда NHK хабар берди.
Қайд этилишича, ҳукумат раҳбари хавфсиз жойга эвакуация қилинган, у жабрланмаган. “Kyodo” агентлигига кўра, Кисида Вакаяма шаҳри полиция бўлимига олиб кетилган.
Агентликнинг хабар беришича, бош вазир томон тутун билан алангага ўхшаш нарса улоқтирилган. Ҳодиса Саигасаки балиқ овлаш портини текшириш тугагандан сўнг содир бўлган. Сиёсатчи нутқ сўзлаётган вақтда портлаш овози эшитилгач, шу ернинг ўзида гумонланувчи ҳибсга олинган.
Айтилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Портлаш содир бўлган лаҳза видеога олинган бўлиб, кадрлар Mash Telegram-канали томонидан эълон қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь