Японияда асли ўзбекистонлик аёл депутатликка сайланди
Бу қизиқ
−
25 Апрель 2023
1425037 ёшли ўзбекистонлик Орзугул Бобохўжаева Токио шаҳридаги Сетагая туман ассамблеясига депутат этиб сайланди. Бу ҳақда у Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Орзугул Бобохўжаеванинг номзоди Япония Конституциявий-демократик партиясидан кўрсатилган. Жорий йилнинг 23 апрель куни бўлиб ўтган сайловнинг якуний босқичида ўзбекистонлик аёл 6771 овоз тўплаган.
Маълумот ўрнида, Сетагая Токио шаҳрининг 23 та тумани ичида энг аҳолиси зич жойлашган ва иккинчи йирик тумани ҳисобланади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15