Японияда 100 ёшдан ошганлар сони 80 мингдан ортиб кетди

Жамият 3022
image

"Кунчиқар" мамлакат Японияда 100 ёшдан ошган одамлар сони 80 мингдан ортиб кетди. Бу ҳақда 15 сентябрь куни мамлакат Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумот берди. 

Таъкидланишича, ҳозирги пайтда Японияда 100 ёшдан ошган 80 450 киши яшайди. Сўнгги бир йил ичида бу кўрсаткич 9 176 кишига ўсди. Шуниси эътиборга лойиқки, уларнинг 88 фоизини аёллар ташкил этади – 70 975 киши. 

Мамлакатдаги энг кекса аёл 117 ёшда, у Фукуока префектурасида яшайди. Энг кекса эркак эса 110 ёшда, у Нара префектурасида яшайди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, агар мамлакатда мавжуд демографик муаммолар сақланиб қолса, 2053 йилга бориб Япония аҳолиси ҳозирги деярли 127 миллион кишидан 100 миллион кишига, 2065 йилга бориб 88 миллион кишига камаяди, уларнинг 38 фоизини 60 ёшдан катта одамлар ташкил этади.

Сўнгги маълумотларга кўра, хозирда Японияда умумий аҳоли сони 126 млн 395 минг 837 нафарни ташкил этмоқда.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×