Япония яқинлашаётган табиий офатга тайёргарлик кўра бошлади

Олам 4984
image

Японияда 9 мингга яқин одам "Чан-хом" тўфони ёпирилиши муносабати билан эвакуация қилиниши мумкин. Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилди. 

Ғарбий Нара префектурасининг бир нечта туманлари, шунингдек, Токио жанубидаги Миякэдзима оролининг 2,3 минг аҳолиси эвакуация қилиниш бўйича тавсиялар олган. 

Тўфон муносабати билан кутиладиган ноқулай об-ҳаво туфайли 12 та ички рейс бекор қилинган. Темир йўл транспорти эса жадвал асосида ишлайди.

Маълумот учун, тропик бўрон таьсирида мамлакатнинг бир қатор минтақаларида, шу жумладан пойтахтда кучли ёмғир ёғмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 октябрь куни АҚШнинг Луизиана штатига "Дельта" тўфони ёпирилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 213
Рейтинг: 3
t
×