Япония ва Жанубий Корея КХДРга қарши қўшма стратегия ишлаб чиқмоқчи

Олам

image

Япония Бош вазири Сигеру Исиба ва Жанубий Кореянинг янги сайланган Президенти Ли Чжэ Мён Корея Халқ Демократик Республикасига (КХДР) нисбатан қўшма стратегия ишлаб чиқиш борасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда уларнинг Канадада ўтган G7 саммити доирасидаги учрашуви якунлари бўйича Япония Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Исиба ва Ли Чжэ Мён Япония-Жанубий Корея муносабатларига доир очиқ фикр алмашган ва икки ҳукумат ўртасидаги яқин мулоқотни мустаҳкамлаш зарурлиги борасида умумий фикрга келган.

“Ҳар икки етакчи минтақавий вазият юзасидан ҳам фикр алмашди. Улар Япония ва Жанубий Корея, шунингдек, Япония-Жанубий Корея-АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳамкорлик Пхеньяннинг ядро ва ракета дастурлари ҳамда япон фуқароларининг ўғирлаб кетилиши каби масалаларни қамраб олади”, дейилади Япония Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Исиба ва Ли Чжэ Мён мунтазам алоқада бўлиш, жумладан, “ташрифлар дипломатияси” орқали мулоқотни давом эттиришга келишиб олган.

Япония Бош вазири Сигеру Исиба, шунингдек, Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият юзасидан дипломатик чоралар муҳимлигини таъкидлаган.

“Мен Яқин Шарқдаги вазиятни тинчлантириш учун дипломатик саъй-ҳаракатлар зарурлигини, Эроннинг ядро қуроли ишлаб чиқиши мумкин эмаслигини алоҳида таъкидладим. Шунингдек, Эроннинг ядро муаммосини музокаралар орқали ҳал қилиш муҳимлигини ҳам қайд этдим”, дейди Исиба.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашув сабаб G7 саммитини эрта тарк этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Япония КХДР Сигеру Исиба Ли Чжэ Мён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг