Япония ўзида мавжуд антивирус препаратини 20 та давлатга етказиб беради

Олам

image

Япония ҳукумати БМТ воситачилигида гриппга қарши “Фавипиравир” (“Авиган” номи билан ҳам танилган) припарати партиясини 20 та давлатга юборади. Бу препаратдан коронавирусга чалинган беморларни даволашда фойдаланиш мумкин, дея маълум қилди Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги.

“Биз ушбу дори самарадорлигини билиш учун халқаро ҳамкорликни кучайтирмоқчимиз”, деди ташқи ишлар вазири. Таъкидланишича, ушбу препаратни қабул қилувчи давлатлар орасида Индонезия, Эрон, Мьянма ва Чехия қайд этилган.

“Фавипиравир” Япониянинг Fujifilm Holdings корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган. Унинг ножўя таъсирлари туфайли препарат ҳеч қачон бозорда очиқ сотилмаган. Аммо Япония ҳукумати грипп эпидемияси ҳолатида ҳар эҳтимолга қарши уни захирада сақлаб туради. Бундан ташқари, “Фавипиравир” Эбола билан курашишда самарали қўлланилган. Япония ҳукумати уни жорий йилнинг ёзига қадар коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун дори воситаси сифатида тасдиқланишини истамоқда. Айни дамда “Фавипиравир”нинг захираси гриппга чалинган 2 миллион ёки коронавирусга чалинган 700 минг беморни даволашга етади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга 6 005 нафар одам чалинди. 685 бемор шифо топган бўлса, 99 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг