Япония табиий офат гирдобида: Бир кунда 40 киши ҳалок бўлди

Олам 4170
image

Япониянинг жануби-ғарбий ороли Кюсюда кучли ёмғир оқибатида дарёлар тошиб, кўчкилар юз берди. Оқибатда камида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 6 июль куни NHK телеканали хабар бермоқда.

Ўлим ҳолати равсмий равишда 24 кишида тасдиқланди, яна 16 киши юрак ва ўпка фаолияти тўхташидан вафот этди. Қурбон бўлганларнинг 14 нафари Кумамото префектурасидаги қариялар уйи яшовчилари бўлиб. Улар сув остида қолиб кетган. Шунингдек, 12 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилмоқда, уларни қидириш ҳамон давом этмоқда.

Кумамото префектураси табиий офат таъсиридан энг кўп зарар кўрди. У ерда тошқин тахминан 1000 гектар майдонда қайд этилган. Ҳозирда 1,5 мингга яқин киши эвакуация қилинган. Дарёларнинг тошиши ва кўчкилар электр линияларининг узилишига олиб келди, шунинг учун Кумамото шаҳрида 4,7 мингта уй электр таъминотисиз қолмоқда.

Япония Метеорологик бошқармасининг маълумотларига кўра, 6 июль куни кучли ёғингарчилик Кюсюда давом этади. Шу билан бирга, асосий циклон шарқдан Сикоку ороли ҳудудига кўчиб ўтди, бу ерда кунига 300 мм ёғингарчилик ёғиши мумкин.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 104
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×