Япония Россия олтинига санкция қўйди

Олам

image

Украина атрофидаги вазият муносабати билан Япония Россия вакиллари ва корхоналарига нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Япония Бош вазири Фумио Кисида G7 саммитида айтиб ўтган.

"Биз тарих чорраҳасида турибмиз. Сақол шуки қоидаларга асосланган халқаро тартибни сақлаб қолиш мумкинми. БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа тузилмалар бунга адекват жавоб бера олмади", дея Кисиданинг Украина инқирози билан боғлиқ баёнотидан иқтибос келтирди Япониянинг NHK телеканали. .

Телеканал маълумотларига кўра, Япония Россияга қарши янги санкциялар жорий қилмоқда. Улар, хусусан, Россия олтинини олиб киришни тақиқлаш, шунингдек, Россиянинг 70 га яқин жисмоний ва юридик шахсларининг активларини музлатиш, Россиянинг 90 та корхона ва компаниясига маҳсулот экспортини тақиқлаш билан боғлиқ. Японларга кўра, бу компаниялар Россия ҳарбий саноати билан боғлиқ.

"Биз қонун устуворлигига асосланган халқаро тартибни мустаҳкамлаймиз. Биз Украинадаги вазиятдан нотўғри сабоқ оладиган давлатлар бўлмаслигини таъминлашимиз керак", дея таъкидлаган Япония Бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, санкциялар юмшатилмаслиги керак ва “Катта еттилик бирлиги нафақат санкцияларни қўллаш, балки нархларнинг ўсишидан ҳимояланиш учун ҳам зарур”, деб ёзади “Kyodo” агентлиги Япония ҳукуматининг юқори мартабали вакилига таяниб.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг