Япония Хитойдан денгиз маҳсулотлари импортини қайта тиклашни сўради

Олам

image

Япония Бош вазири Фумио Кисида ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян чоршанба куни Жакартада бўлиб ўтаётган Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) саммити доирасида қисқача суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Ўзаро суҳбатда Япония ҳукумати Фукусима атом электр станциясидан радиоактив сув чиқиши билан боғлиқ кескинлик кучайган бир пайтда Япония Бош вазири Хитой ҳукуматини Япония денгиз маҳсулотлари импортига қўйилган тақиқни бекор қилишга чақирди.

Япония Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Кисида ўз мамлакатининг позициясини тушунтириб, Япония ва Хитой “конструктив ва барқарор” алоқаларни ўрнатиши кераклигини қўшимча қилган.

Маълумот ўрнида, Хитой 24 августдан бошлаб Фукусимадан сувнинг оқиб кетиши туфайли Япониядан денгиз маҳсулотлари импортини тақиқлаб, буни “ядровий ифлосланиш” деб атаганди. Япония бўлса ўтган ой охирида океанга сув қуйишни бошлаган.

Учрашувдан кейин Хитой, Япония ва Жанубий Корея АСЕАН+3 саммитида иштирок этди.

Учрашувда Ли Япония ушбу масала бўйича масъулиятни ўз зиммасига олиши кераклигини айтди ва уни халқаро мажбуриятларини бажаришга, қўшни давлатлар ва тегишли манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония вайронага айланган Фукусима атом электр станциясидан 1 миллион метр кубдан ортиқ тозаланган радиоактив сувни океанга чиқаришни бошлаганди.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой Япония денгиз маҳсулотлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг