Япония G7 доирасида Россияга қарши янги санкциялар таклиф қилди
Олам
−
24 Февраль 2023
3487Бу йил G7 га раислик қилаётган Япония Украинадаги вазият туфайли Россия Федерациясига қарши янги санкциялар жорий этишни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни Токиодаги матбуот анжуманида Япония Бош вазири Фумио Кисида маълум қилди.
“Россияга қарши санкцияларга келсак, мен G7 доирасида уларга нисбатан янгича ёндашувни белгилаб бермоқчиман”, дейди Кисида.
Шу билан бирга, Япония Бош вазири учинчи давлатларнинг Россияга ҳарбий ёрдамини тўхтатишга интилишини билдирган. Бироқ у гап қайси давлат ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Кисида журналистларнинг агар Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатса, Япония унга қарши ҳам санкциялар киритишга таёрми, деган саволига аниқ жавоб беришдан қочиб, тегишли чоралар G7 доирасида ишлаб чиқилишини билдирган.
Япония ҳукумати раҳбари бугун, 24 февраль куни кечқурун G7 етакчиларининг жорий йилдаги илк онлайн музокаралари бўлиб ўтишини, унда Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам иштирок этишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Хитойни диққат билан кузатиб бораётгани, унинг Россияга қурол-яроғ етказиб беришни кўриб чиқаётгани аломатларини пайқаганини айтганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь