Япония Бош вазири Украинага ташриф буюриши мумкин

Олам

image

Япония Бош вазири Фумио Кисида февраль ойи ўрталарида Украина пойтахти Киевга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Yomiuri Shimbun газетаси хабар берди.

Унда айтилишича, Бош вазир Фумио Кисида Украина Президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

“Якуний қарор минтақадаги ҳарбий вазиятни баҳолаш асосида қабул қилинади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, агар ташриф Киев ва Токио томонидан ташкиллаштирилса, Кисида ва Украина расмийлари ўртасида Россия ҳаракатларини қоралайдиган қўшма баёнот қабул қилиниши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония ҳукумати Киевга ёрдам кўрсатиш мақсадида 22 январдан бошлаб украиналик сапёрларни мамлакатда ўқитиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Украина Кисида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг