Янгийўлда Корея-Ўзбекистон қўшма корхонаси буткул ёниб кетди
Жамият
−
25 Июнь 2020
12949Бугун, 25 июнь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги қоғоз ишлаб чиқариш корхонасининг 5000 кв.м майдонида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Ёнғин тумандаги “Қирсадоқ” МФЙ, Тошкент шох кўчасида жойлашган “Global Comsco Daewoo” МЧЖ қоғоз ишлаб чиқариш Корея-Ўзбекистон қўшма корхонасида келиб чиққан.
Маълумотларга кўра, корхона ичидаги 5000 кв.м майдонида ёнғин келиб чиққан. Aйни вақтда аланга ўраб олиниб, вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ушбу ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган. Ҳозирда ўт ўчириш ишлари давом этмоқда, дейилади хабарда.