Янгийўлда қарийб 20 млн сохта пул ясаган она-бола ва келин қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида қалбаки пул тайёрлаш билан шуғулланувчи йигит, унинг онас ва турмуш ўртоғи фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, 1993 йил Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Янгийўл шаҳридаги яшаш манзилида онаси ҳамда фуқаролик никоҳидаги аёли билан биргаликда қалбаки миллий валюта тайёрлаш билан шуғулланган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида улардан 19,6 млн. сўм миқдоридаги 196 дона қалбаки 100 минг сўмлик купюра, 2 та компьютер, 2 та рангли принтер, қоғоз кесиш ускунаси ва бошқа ашёвий далиллар расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, уларнинг яшаш хонадонида 1 дона пневматик тўппонча борлиги ҳам аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилди.

Бундан ташқари, қалбаки валюта сотиб олиш учун келган Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида яшовчи, 1971 ва 1984 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс ҳам ҳибсга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 210 млн сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни муомалага чиқариб юборган шахслар ушлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

302

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг