ДХХ 200 млн сўмдан ортиқ қалбаки пул ясаганларни ушлади

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи қалбаки пул ясаш билан шуғулланувчи шахс ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1988 й.т. фуқаро С.Ш. қалбаки 100 минг сўмлик купюрадан иборат жами 50 млн сўмни 5 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, унинг яшаш манзилида 2 млн 600 минг сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу қалбаки пуллар Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. У.М. ва Пискент туманида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. М.С. томонидан компьютер ва рангли принтер ёрдамида тайёрлангани маълум бўлиб, улар ҳам ҳибсга олинган.

Шунингдек, ушлангунга қадар улар томонидан жами 210 млн сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқариб юборилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг