Янгийўлда 27 сотих ерни 13,5 минг долларга пуллаётган кадастр хизмати мутахассиси ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида фуқарога 27 сотих ерни 13,5 минг долларга остаётган Янгийўл тумани кадастр хизмати ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни фуқаро М.А. вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилган. Фуқаро ўз аризасида уй-жой қилиш учун фуқароларга ажратилаётган ерлар бўлса, қонуний сотиб олиш, уй-жой қилиш мақсадида Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Янгийўл тумани филиалига мурожаат қилганини, филиалда турар жой мутахассиси лавозимида ишловчи И.Н. ҳозирги кунда шудгор қилиниб тайёрланган ерларнинг хар бир сотихи 500 АҚШ долларидан, ҳозирда 27 сотих тайёрланган ерни жами 13 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганини маълум қилган.

Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида, Тошкент вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Янгийўл тумани филиалида турар жой мутахассиси лавозимида ишловчи, 29 ёшли И.Н. фуқародан келишилган пулларни олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Янгийўл

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг