Янгиерда “Тозалаш-антитеррор” тадбири ўтказилди

Жамият 7122
image

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Сирдарё вилоятида Янгиер шаҳар худудида кенг қамровли “Тозалаш-Анитерор”  тадбири ўтказилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда. 

“Тозалаш-антитеррор”  тадбири Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Янгиер шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган. Шаҳарнинг криминоген вазиятини инобатга олган ҳолда Шодлик, Маърифат, Обод юрт, Бобур, Темур Малик, Бинокор, А.Жомий ҳамда Наврўзобод маҳаллаларига патруллик йўналишлари хизматга жалб этилган.

Тадбир давомида Янгиер шаҳар худудидаги жиноят ва хуқуқбузарликлар содир этилиши мумкин бўлган, фуқаролар гавжум бўладиган жамоат жойларида, 8 та қурилиши тугалланмаган объектлар кўздан кечирилиб, 14 та фаолиятини давом эттираётган умумий овқатланиш шохобчалари, 16 та корхона ва ташкилотларда ҳамда кўча ва хиёбонларда ходимлар томонидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, шаҳар худудида шахсий ов қуролига эга бўлган шахсларнинг ов қуроллари хужжатлар ва сақланиш ҳолатлари текширилди ва олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида 1 нафар ов қуролига эга бўлган фуқаро вафот этгани аниқланган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмагани сабаб у ИИБга олиб келиниб, ҳужжатлар расмийлаштириш чоралари кўрилган. 

 

Тадбир давомида ППХ ходимлари ва профилактика инспекторлари томонидан шаҳар худудида бемақсад юрган фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида фуқаролар ИИБга ва ҳудудий таянч пунктларига олиб келинди ва тегишли базалар орқали текширилиб шахсига аниқлик киритилди, ушбу фуқароларнинг бармоқ излари олиниб, улар билан карантин қоидаларига амал қилишлари ҳамда жиноят ва хуқуқбузарликлар содир этмасликлари тўғрисида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Маъмурий хуқуқбузарлик содир этганлик учун 90 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Жумладан майда безорилик содир этганлик учун 16 нафар, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаганлик ва хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатганлик учун 6 нафар, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлик учун 17 нафар, карантин қоидаларини бузганлик учун 55 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди ҳамда 2 нафар фуқаро ўткир тиғли жисм олиб юрганлиги аниқланиб, тегишли хужжатлар расмийлаштирилган.  

ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчиларга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун 250 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қўпол қоидабузарлик содир этган 105 нафар автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 97
Рейтинг: 3
t
×