Янгиланган FIFA рейтингида Ўзбекистон бир поғона юқорилади
Спорт
−
18 Июль
7093Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Халқаро футбол федерациясининг (FIFA) янгиланган рейтингида 61-ўринни эгаллади. Бу ҳақда FIFA матбуот хизмати хабар берди.
Сречко Катанец шогирдлари рейтингдаги ўрнини ўтган ойдагидан бир поғона яхшилади. “Оқ бўрилар” июнь ойида 2 та ўйин ўтказиб, 1 та ғалаба ва дуранг қайд этди.
Рейтингда ҳамон Аргентина терма жамоаси етакчилик қилмоқда. 2-ўринни эса Франция терма жамоаси банд этган. Кучли бешликда 2 та катта ўзгариш рўй берди. Евро-2024 финалчилари Испания ва Англия 15 ва 11 поғона юқорилаб, мос равишда 3 ҳамда 4-ўринларни эгаллади.
Европа чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этган Бельгия ва Америка кубоги билан эрта хайрлашган Бразилия кучли учликни тарк этди. Бельгия жадвалда 5-ўринни эгаллаган бўлса, “пентакампионлар” 6-ўринга тушиб кетди.
LiveБарчаси