Янгибозорга ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
22 Май 2886 1 дақиқа
Хоразм вилоятининг Янгибозор туманига Алишер Машарипов Шарифбоевич ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Алишер Машарипов халқ депутатлари Янгибозор туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Янгибозор тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
У бунга қадар Янгибозор тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманига Руслан Жуманиязов Рустамович ҳоким этиб тайинланганди. Бунга қадар у Янгибозор тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
Live
Барчаси