Янги ҳудудлар абадий Россияники бўлиб қолади – Путин
Олам
−
14 Июнь
11251Донбасс, Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолисининг Россия билан бирга бўлиш иродаси бузилмас ва бу масала абадий ёпиқ. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 14 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Херсон ва Запорожье аҳолиси референдумлар чоғида ўз позициясини билдирган ва бу масалани ҳатто муҳокама қилиб бўлмаслигига президентнинг ишончи комил.
“Херсон ва Запорожье вилоятлари, шунингдек, Донецк ва Луганск халқ республикалари Россия Федерацияси таркибига кирди ва давлат бирлигимизни бузиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Мазкур ҳудудлардаги аҳолининг Россия билан бирга бўлиш иродаси букилмас, масала абадий ёпиқ ва энди муҳокама қилинмайди”, дейди Путин.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 23-27 сентябрь кунлари Запорожье вилоятининг босиб олинган ҳудудида, шунингдек, тан олинмаган ДХР ва ЛХР ҳамда босиб олинган Херсон вилоятида Россияга қўшилиш бўйича бир томонлама референдумлар ўтказилганди. Референдум натижаларига кўра, ЛХРда 98,42%, ДХРда 98,69%, Запорожьеда 93,11% ва Херсонда 87% референдум қатнашчилари Россияга қўшилиш учун овоз бергани айтилди. Халқаро ташкилотлар ушбу референдум натижаларини тан олмади.
LiveБарчаси