Янги Зеландияда кучли зилзила содир бўлди
Олам
−
25 Март
4132Бугун, 25 март куни Тинч океанида – Янги Зеландиянинг Жанубий оролидаги Данидин шаҳридан 348 км ғарбда 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, зилзила маркази Тинч океанида, кичик Ривертон шаҳридан 159 км жануби-ғарбда, 10 км чуқурликда жойлашган.
Зилзила эпимарказидаги силкинишлар интенсивлигига кўра, зилзила “ҳалокатли” деб баҳоланган.
Мамлакат ОАВлари қурилиш объектлари қулагани ва биноларнинг чайқалаётгани ҳақида хабар берган. Ҳудудда юз берган зилзила туфайли эҳтиёт чораларини кўриш ва зарур жойларда қўшимча текширувлар ўтказиш режалаштирилган.
Зилзила оқибатида айнан қанча одам ҳалок бўлгани ва умумий талафотлар ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 13 март кунига ўтар кечаси Италияда жойлашган Неаполь шаҳрида сўнгги 40 йил ичида кузатилмаган 4,4 магнитудали зилзила содир бўлганди.
LiveБарчаси