Янги йилнинг илк ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
03 Январь 2022
7774Ҳафта давомида Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика бўйича ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик асосан қор кўринишида бўлади, 3-4 январда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.
3-4 январда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда туман кузатилади.