Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
20 Февраль 1631 2 дақиқа
Ўзгидромет Ўзбекистон бўйича 20-22-февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг ўртасига келиб ҳаво 20-25 даражагача исийди. Бундай ҳарорат қиш фаслининг охириги ойига қараганда баҳор фаслининг ўрталарига хосдир.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати республика шимолида 8-13 даража атрофида бўлади.
Эртага Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 21 февраль куни кечаси ва эрталаб республиканинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари) ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида эрталаб ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 21 февраль куни ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. 21 февралда кундузги ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача пасаяди ва 9-14 даража илиқ атрофида бўлади.
22 февраль – якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 15-18 даража илиққача кўтарилади. Дам олиш кунлари кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-24 даража илиқ бўлади. Эртага, 21 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутимайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
22 февраль – якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади. Шамол ўзгарувчан йўналишда 3-8 м/с тезликда эсади, 20 февралда кечқурун ва 21 февралда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.
Live
Барчаси