Янги йил учун замонавий ва фойдали совға: HUAWEI MatePad 11.5

Бизнес

image

Янги йил — бу яқинларимизни хурсанд қилиш, уларга фойдали ва узоқ муддат хизмат қиладиган совға улашиш учун энг қулай пайт. Бугун технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган бир вақтда, планшетлар нафақат ҳордиқ учун, балки ўқиш, иш ва кундалик вазифалар учун ҳам муҳим қурилмага айланди. HUAWEI MatePad 11.5 ана шундай кўп функцияли ва универсал совғалардан бири сифатида эътиборни тортмоқда.

Дизайн ва қулайлик бирлашган ечим

HUAWEI MatePad 11.5 ўзининг юпқа ва енгил металл корпуси билан бир қарашдаёқ таассурот уйғотади. Оғирлиги атиги 499 грамм, қалинлиги эса 6,85 мм бўлгани сабабли уни сумкада олиб юриш, дарсга ёки ишга олиб бориш умуман қийинчилик туғдирмайди. Бу планшет ҳар куни ёнингизда бўлиши мумкин бўлган қурилма сифатида ишлаб чиқилган.

Қурилманинг минималистик дизайни ёшлар, талабалар ва катталар учун бирдек мос. У нафақат техник восита, балки кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланади.


HUAWEI FullView экран — кўриш завқи учун


Планшет деярли рамкасиз HUAWEI FullView экрани ва 120 Гц янгиланиш частотаси билан жиҳозланган. Бу эса матн ўқишда, видеолар томоша қилишда ва ҳужжатлар билан ишлашда кўз учун қулайлик яратади. Экраннинг силлиқ ишлаши айниқса узоқ вақт давомида фойдаланилганда сезилади.

Талабалар учун дарс материаллари, конспектлар, презентациялар билан ишлаш қулай бўлса, ижод билан шуғулланувчилар учун расм чизиш ва ғояларни қайд этиш янада осонлашади. 

Совға сифатида тўлиқ тўплам


HUAWEI MatePad 11.5 нинг асосий устунликларидан бири — клавиатура ва стилус-ручканинг совға сифатида тақдим этилиши. Бу планшетни оддий кўнгилочар қурилмадан тўлақонли ишчи воситага айлантиради.

Клавиатура ёрдамида:

  • матн териш,
  • рефератлар ва топшириқлар тайёрлаш,
  • Word ва Excel файллари билан ишлаш қулайлашади.

Стилус эса:

  • қўлда ёзилган конспектлар,
  • тезкор эслатмалар,
  • чизмалар ва режаларни яратиш учун мос.

Натижада планшет бир вақтнинг ўзида дафтар, блокнот ва ихчам ноутбук вазифасини бажаради.

Ўқиш ва кундалик ишлар учун ёрдамчи

HUAWEI MatePad 11.5 айниқса ўсмирлар ва талабалар учун фойдали совға бўла олади. У дарсда ёзувлар олиб боришдан тортиб, уй вазифаларини бажариш, жадвал ва ҳужжатлар билан ишлашгача бўлган жараёнларни соддалаштиради.

«Суперқурилма» функцияси орқали смартфон ва планшетни тез улаш, файлларни бир қурилмадан бошқасига осон кўчириш мумкин. Бу эса замонавий фойдаланувчилар учун вақтни тежовчи муҳим имконият ҳисобланади.

Ўртача сегментдаги мақбул танлов

HUAWEI MatePad 11.5 янги модель бўлмаслиги мумкин, аммо айни пайтда у ўз нархи ва таклиф қилаётган имкониятлари билан эътибор марказида. Ўртача сегментга мансуб бўлса-да, у кундалик эҳтиёжларнинг катта қисмини қоплай олади ва қиммат ноутбукларга муқобил ечим сифатида қаралади. Тавсия этилаётган нарх 3 999 000 сўм ташкил этади.

Бу нархда фойдаланувчи нафақат планшет, балки клавиатура ва стилус билан бирга тўлиқ тўпламга эга бўлади.
 
Қаердан харид қилиш мумкин?

Тошкент шаҳрида HUAWEI MatePad 11.5 ни расмий BRAND SHOP — Афросиёб кўчаси, 28/14 манзилидан харид қилиш мумкин.

Тошкент шаҳридан ташқарида яшовчи харидорлар учун эса маҳсулот компаниянинг расмий ҳамкор дўконлари орқали мавжуд.

Замонавий дизайн, кенг имкониятлар ва мақбул нарх — буларнинг барчаси HUAWEI MatePad 11.5 ни Янги йил арафасида эътиборга лойиқ совғалардан бирига айлантиради.

Сайт | Instagram | Тelegram

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Янги йил HUAWEI MatePad

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг