Янги йил куни об-ҳаво қандай бўлади?

Жамият

image

Ўзгидромет 31 декабрдан 3 январгача кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 31 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 1-3 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 31 декабрь-2 январда 2 даража совуқ 3 даража илиқ, 3 январда 2-7 даража совуқ, кундузи 31 декабрда 0-5 даража илиқ, 1-2 январда 3-8 даража илиқ, 3 январда 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлаприда ҳаво ўзгарувчан бўлади, 31 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 1-2 январда ёғингарчилик кутилмайди. 3 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 декабрь кечаси 2-7 илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 2 январда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 3 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида кечаси 31 декабрь-2 январда 2 даража совуқ 3 даража илиқ, 3 январда 2-7 даража совуқ, кундузи 31 декабрда 0-5 даража илиқ, 1-2 январда 3-8 даража илиқ, 3 январда 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 1-2 январда ёғингарчилик кутилмайди. 3 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 декабрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ; 1 январда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 2 январда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 3 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, 30-31 декабрда баъзи жойларда ёмғи ҳаво ўзгарувчан бўлади, 31 декабрь ва 3 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1-2 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 декабрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 2 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 3 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат 2 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 декабрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 2 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 3 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1 ва 3 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 31 декабрь ва 2 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ. кундузи 5-10 даража илиқ; 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 2 январда кечаси 2° совуқ 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 3 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 1-2 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 3 январда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг