Янги йил байрамида қор ёғадими?

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 30-31 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Ўзгиромет мутахассиси мамлакатда қиш фаслида нега қор ёғиши камайиб кетаётганига ҳам тўхталиб, глобал иқлим ўзгариши Ўзбекистонда ва минтақада илиқ қиш кунлари сонининг ортиб кетиши билан намоён бўлаётганини таъкидлаган.

“Ўзбекистонда қиш мавсумида қор ёғиши учун шимол ва шимоли ғарбдан  совуқ ҳаво оқимлари тез-тез республика ҳудудларига кириб келиши керак бўлади. Бошқача айтганда, бизнинг минтақада айни шу ҳаво оқимларидан қор ёғади.

Таҳлилларга кўра, ҳозирда йил давомида совуқ ҳаво оқимларининг республика ҳудудларига кириб келиши ўтган аср охирларига нисбатан нақд икки баробарга камайган. Бунинг натижасида, 2016 йилдан бошлаб, қишда ёғиб ўтган қорлар давомийлиги ва ерда ҳосил бўлган қор қопламининг суткалаб эримасдан туриш ҳолатлари кескин камайиб кетди. Бир сўз билан айтганда, қиш мавсумида илиқ қиш кунлари сонининг ортиши кузатилмоқда”, деган Абдулаҳатов.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг