Янги WBA рейтингида ўзбек боксчилари нечанчи ўринда?
Спорт
−
01 Февраль 2023
12059Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) январь ойи якуни бўйича боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Янги рейтингга ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев ҳам киритилди.
Мелиқўзиев 29 январь куни АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган профессионал бокс мусобақасида америкалик Улисес Сьеррага қарши рингга чиқиб, 3-раунд охирида рақибини нокаутга учратганди. Мазкур ғалаба эвазига ўзбекистонлик боксчи WBA рейтингида 12-поғонадан жой олди.
Ўзбекистонлик боксчиларнинг WBA рейтингидаги ўринлари:
Супер ўрта вазн (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 12-ўрин;
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 1-ўрин,
Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 8-ўрин, Ботир Аҳмедов 3-ўрин;
Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 2-ўрин,
Супер ярим енгил вазн (58,9 кг): Элнур Абдураимов 15-ўрин;
Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев Жаҳон чемпиони;
Минимум вазнда (47,6 кг) Ҳасанбой Дўсматов 2-ўрин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов янги IBA рейтинги бўйича фикр билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь