“Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик бўлади
Жамият
−
09 Май
5687Бугун, 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги "Янги Ўзбекистон" боғида мушакбозлик уюштирилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мушакбозлик бугун соат 21:00да ташкил этилиши режалаштирилган.
Аввалроқ, 8 май куни пойтахтдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Матонат мадҳияси” монументига ҳамда 9 май куни Хотира майдонида жойлашган “Мотамсаро она” монументига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги “Мотамсаро она” монументлари пойига гулчамбарлар қўйиш маросимлари ўтказилиши маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 8 май куни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилиши айтилганди.