Янги ўқув йилида қанча абитуриент талаба бўлди?
Жамият
−
20 Август
99182024/2025 ўқув йили учун ўтказилган имтиҳон натижаларига кўра, 186 871 нафар абитуриент бакалавриат таълим йўналишларига талабаликка тавсия этилди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, уларнинг 41 153 нафари давлат гранти асосида, 145 718 нафари тўлов-контракт асосида қабул қилинган. Ўз навбатида, кундузги таълим шаклига грант қўлга киритган талабалар 39 903 нафарни, тўлов-контрактдагилар эса 84 132 нафарни ташкил этган.
Бундан ташқари, сиртқи таълим шаклига:
- давлат гранти асосида (имтиёзли) – 1 046 нафар;
- тўлов-контракт асосида — 48 555 нафар.
Кечки таълим шаклига:
- давлат гранти асосида (имтиёзли) — 153 нафар;
- тўлов-контракт асосида — 8 455 нафар.
Масофавий таълим шаклига:
- давлат гранти асосида (имтиёзли) -51 нафар;
- тўлов-контракт асосида – 4 576 нафар.
Шунингдек, талабаликка тавсия этилганларнинг 14 230 нафарини имтиёзли қабул параметрлари доирасида қабул қилинганлар ташкил этади. Шундан 10 494 нафари грант, 3 736 нафари тўлов-контракт асосида тавсия этилган.
Якуний натижаларга кўра, грант асосида ўртача ўтиш бали 121,7 бални, контракт асосида ўртача ўтиш бали 94,7 ни ташкил этди.
Талабаликка тавсия этилганларнинг 120 845 минг нафарини жорий йил битирувчилари ташкил этади.
LiveБарчаси