Янги Мудофаа вазири тайинланди

Жамият

image

Бироз аввал, ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев лавозимидан озод этилгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан ДХХ раислигига Абдусалом Азизов тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Шу бугуннинг ўзида Мудофаа вазирлигига ҳам янги раҳбар тайинланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Баҳодир Қурбонов Мудофаа вазири лавозимига тайинланди. 

Баҳодир Қурбонов 2018 йилнинг 13 февраль куни Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланганди. 

Унга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ихтиёр Абдуллаев Абдусалом Азизов Баҳодир Қурбонов

Баҳолаганлар

1362

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг